12:44 / 18.11.2018
4 011

CIA: Муҳаммад бин Салмон Қошиқчи ўлимига алоқадор

CIA: Муҳаммад бин Салмон Қошиқчи ўлимига алоқадор
АҚШ Марказий разведка агентлиги (МРА - CIA) журналист Жамол Қошиқчининг ўлимида Саудия Қироллиги тахт вориси Муҳаммад бин Салмоннинг қўли борлигига ишонади, деб хабар берди Turon24 AA "Reuters"га таяниб.

Манбага кўра, бу АҚШнинг иттифоқчи мамлакатлар билан муносабатларини мураккаблаштиришга қаратилган, дея ишонилмоқда.

МРА ўз хулосалари билан АҚШ Конгресси ва бошқа давлат идораларини таништирган. Ташкилот хулосаси Саудия Арабистонининг "шаҳзоданинг журналист ўлимига алоқаси йўқ" деган иддаоларини шубҳа остига олади.

Саудия Арабистонининг Вашингтондаги элчихонаси МРА хулосасини рад этди. “Ушбу хулосалар ҳақиқатдан йироқ. Биз бу борада турли хил асоссиз мулоҳаларни эшитиб келмоқдамиз”, – дейди элчихона вакиласи.

АҚШ Давлат департаменти эса махфий хабарга изоҳ беришдан бош тортди.

Президент Дональд Трамп ва президент маъмуриятидаги юқори лавозимдаги мулозимлар Саудия Арабистони журналист ўлимига алоқадор бўлганларни жазога тортишга чақирмоқда. Бироқ улар Қироллик билан иттифоқчилик алоқасини ҳам сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлашмоқда.

АҚШ расмийлари Саудия Арабистони АҚШнинг Эроннинг Яқин Шарқдаги таъсирига қарши курашда муҳим рол ўйнашини тушунадилар. Шу боис Трамп Саудия Қироллигига қарши қурол сотишни чекламаслигини билдирди.

Шунга қарамай, АҚШ Жамол Қошиқчи ўлимидаги роли учун Саудиянинг 17 нафар фуқаросига санкция чораларини киритган эди.

Журналист Жамол Қошиқчи 12 октябрда Садия Арабистонининг Истамбулдаги элчихонасига хужжатларни олиш учун келганида ўлдирилган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » CIA: Муҳаммад бин Салмон Қошиқчи ўлимига алоқадор