date
views 4 446

Доғистонлик жаҳон чемпиони Росгвардия лейтенантини отиб ташлади...

Доғистонлик жаҳон чемпиони Росгвардия лейтенантини отиб ташлади...
Фожиа яқинда Доғистондаги «Best» тунги клубида содир бўлган. Лейтенант дўстлари билан дам олиб ўтириб, кайфи ошиб қолган бир эркак билан гап талашиб қолди.

Эркак ўйлаб ўтирмай, киссасидан тўппонча чиқарди-да, лейтенантни отиб ташлади. Орага тушган дўсти ҳам ўқдан мосуво қолмади. Лейтенант жароҳат оғирлиги сабабли ўша ернинг ўзида вафот этди. Дўстини эса оғир аҳволда касалхонага ётқизишди.

Кейинчалик маълум бўлдики, қотил қўл жанги бўйича жаҳон чемпиони Хаскил Ёқубов экан. Уни Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг отаси энг қобилиятли шогирди сифатида мақтарди. Аммо қотил воқеа жойидан яширинган. Айни пайтда уни ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари қидиришмоқда.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доғистонлик жаҳон чемпиони Росгвардия лейтенантини отиб ташлади...