21:56 / 20.11.2018
5 131

Тожикистонда 22 нафар масжид имом хатиблари қамалди

Тожикистонда 22 нафар масжид имом хатиблари қамалди
Тожикистонда 22 нафар масжид имом хатибларининг бир нечта террористик гуруҳларга аъзолиги аниқланиб, қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Ҳафиззода Шоди Хуршед хабар берди.

Унинг айтишича, қамоқ жазосига ҳукм қилинган 22 нафар имом хатибнинг барчаси 2016 йилдан бугунгача Тожикистонда фаолияти тақиқланган террористик ва экстремистик ташкилотларга аъзо эканлиги аниқланган. Шу жумладан, уларнинг 12 нафари "Мусулмон биродарлар" террористик ташкилотига, 9 нафари "Салафия" диний экстремистик ташкилотига ва 1 нафари "Исломий давлат" террористик ташкилотига аъзо эканлиги ИИВ, прокуратура ва суд органлари томонидан аниқланиб, тасдиқланган ҳамда улар турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Тожикистонда бундай ҳаракат ва ташкилотлар пайдо бўлишининг сабабларидан бири фуқаролар уруши йилларида кўплаб ёшларнинг Эрон, Покистон, Афғонистон ва Миср каби давлатларда диний таълим олганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қамоқ жазосига ҳукм қилинган 22 нафар масжид имом хатибларининг ҳам хорижда диний таълим олиш пайтида ёки хориждаги ҳамсабоқлари таъсирида Тожикистонда фаолияти тақиқланган террористик ва экстремистик ташкилотларга аъзо бўлганлиги айтилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда 22 нафар масжид имом хатиблари қамалди