Владимир Путиннинг соқчиларини нафақат яхши иш билан, балки ер билан ҳам таъминлашади, деб ёзади «Дождь». Бундай ходимлардан бир йўла бир нечтасига ноодатий тарзда Одинцов туманидаги, илгари «НКВД» совхози собиқ ишчиларига тегишли бўлган ер участкалари теккан. Аввалги ер хўжайинлари ерни улардан алдов йўли билан ёки ҳатто куч билан тортиб олишганини айтмоқда.
Совет иттифоқи парчалангач, совхоз ерларини ишчилар хусусийлаштириб олган. Аммо 90-йиллар охирида уларга аллақандай корхона акциялари эвазига ер участкаларини унга бериб юборишни таклиф қилишган, кейинчалик акциялар қадрсизланиб кетган.
Шунингдек, 90-йилларда «обрўли кишилар» ва бизнесменлар ерларни қалбаки ҳужжатлар, дўппослашлар ва қўрқитишлар йўли билан олиб қўйган.
Президентнинг ерларни қўлга киритган соқчилари Путиннинг илк чет эл сафарларидан бири чоғида унинг ёнида пайдо бўлган эди, улар энди соядан чиқиб келмоқда.
Одинцов туманидаги ер участкаларига эгалик қилувчилар орасида президентнинг собиқ соқчиси Виктор Золотов, унинг ўғли ва куёви, фавқулодда вазиятлар вазири Евгений Зиничев, президент хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбари Олег Климентьев ва унинг қизи ва бошқалар ҳам бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди