Трамп АҚШдаги жуда арзон бензин учун «узр сўради»

  • 22 ноябрь 2018, 12:30
  • 2 243
  • Дунё
  • Трамп АҚШдаги жуда арзон бензин учун «узр сўради»
    АҚШ президенти Дональд Трампнинг маълум қилишича, Fake News уни бензинга нархлар пастлиги сабабли Қўшма Штатлар йўлларида пайдо бўлган катта тирбандликларда айблаб чиқди. Бу ҳақда у твиттердаги саҳифасида ёзган.

    Трампнинг тан олишича, Fake News’ни - у, ўзининг фикрича, ёлғон маълумот тарқатувчи ва аслида йўқ бўлган манбаларга таянувчи ОАВни шундай, деб атайди - мағлуб эта олмайди.

    Унинг таъкидлашича, номаълум «фейк хабарлар» уни АҚШ йўлларидаги тирбандликларда айблашган, бу жуда ҳам арзон бензин туфайли пайдо бўлган. Ёқилғи, ўз навбатида, у ўз ишини «жуда яхши» қилгани сабабли арзонлашиб кетган, дея ҳисоблайди Трамп.

    «Мен барчадан узр сўрайман!», - дея ўз постига хулоса қилган Америка президенти.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Трамп АҚШдаги жуда арзон бензин учун «узр сўради»