11:26 / 24.11.2018
4 237

Мухлис устига сакраган мусиқачи унга 1,6 миллион доллар тўлаб берадиган бўлди

Мухлис устига сакраган мусиқачи унга 1,6 миллион доллар тўлаб берадиган бўлди
АҚШ суди америкалик дижей Скриллексга концертлардан бирида мухлислар устига сакраганда бир мухлисанинг устига тушиб, унга жароҳат етказгани учун жабрдийдага 1,6 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини юклади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди.

Дижейнинг ҳаракатларидан жабр кўрган Женнифер Фрэйсл исмли ушбу қиз 4,5 млн доллар компенсация тўланишини талаб қилган.

Суд қизга пешвоз чиқиб, артист зиммасига қизга мўмайгина пул тўлаш мажбуриятини қўйган. Мусиқачи бўлиб ўтган воқеада 35 фоиз айбдор деб топилиб, қиз талаб қилган сумманинг учдан бирини тўлаб берадиган бўлди.

“Мен учун энг асосийси, мухлисларим концертларда ўзларини хавфсиз ҳис қилишларидир. Мен улар хурсанд бўлиб, мусиқадан завқ олишларини истайман”, деб айтган суд қароридан норозилига қарамай мусиқачи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мухлис устига сакраган мусиқачи унга 1,6 миллион доллар тўлаб берадиган бўлди