06:47 / 25.11.2018
4 509

КХДР ва Жанубий Корея 14 йилда илк бор йўл билан туташтирилди

КХДР ва Жанубий Корея 14 йилда илк бор йўл билан туташтирилди
Шимолий ва Жанубий Корея чегара ҳудудида 14 йилда илк бор туташ йўл пайдо бўлди. Бу ҳақда Жанубий Корея мудофаа вазирлигига таяниб, AFP хабар бермоқда, деб ёзади «Дарё».

Тупроқ йўл Жанубий ва Шимолий Кореяни ажратиб турувчи қуролсизлантирилган зонада эканлиги таъкидланмоқда. У 1950—1953 йиллардаги Корея урушида ҳалок бўлган одамлар жасадларини қидириш учун бўлажак қўшма операцияларда қўлланилади.

Мазкур йўл реконструкцияси сентябрь ойида Пхеньянда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин ўртасидаги учрашувда келишилган чоралардан бири ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР ва Жанубий Корея 14 йилда илк бор йўл билан туташтирилди