
Фото: «РИА Новости»
Австралиянинг Девенпорт шаҳридан қўшни Кинг оролига учаётган чартер рейс учувчиси штурвалда ухлаб қолди ва белгиланган жойдан 46 километр узоқликка учиб кетди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.
Ҳодиса 8 ноябрь куни юз берган, бироқ у ҳақда энди маълум бўлди.
Vortex Air авиакомпаниясига қарашли Piper PA-31 самолётининг учувчиси шу кунга режалаштирилган еттита рейсдан биринчисини амалга оширган. Самолёт муваффақиятли қўнган, ҳеч ким жабрланмаган.
Австралиянинг транспорт хавфсизлиги бюроси ҳодисани «учувчининг иш қобилияти бузилиши» деб баҳолаган ва текширув бошлаган. Текширув доирасида бюро учувчини тергов қилади ва авиакомпанияда операцион жараёнларни амалга оширади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар