
Хьюстондаги (АҚШ, Техас штати) банкомат билан содир бўлган воқеа якшанба куни кечқурун кузатилди. Мижозлардан бири картасидан пул ечиш мақсадида келган ва йигирма долларлик купюра ўрнига юз долларлик купюрани олганида ҳайратга тушган. У бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар берди, шундан кейин туман аҳолиси банкоматдан фаол фойдаланишни бошлади.
Маҳаллий расмийлар баёнотига кўра, айрим одамлар «бепул» пуллар учун навбатдаги ўрин сабабли тартибсизлик келтириб чиқаришган. Бир неча соат ўтгач, полиция банкоматга келиб, уни тўсиб қўйди ва пул ечиб олиш имкониятини йўққа чиқарди.
Душанба куни кундузи Bank of America махсус баёнот берди, унда техниклардан бири пулни нотўғри лотокка солиб қўйгани хабар қилинди. Шунингдек, банк мижозларга ечиб олинган пулларни юридик оқибатларсиз ўзларида қолдиришга рухсат берди.
Банкоматдан қанча одам фойдаланишга улгургани ва қанча пул ечиб олингани ҳақидаги маълумот йўқ.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар