19:17 / 28.11.2018
7 145

Остонада ўзбек аёллари бўлган фоҳишахона фош этилди

Остонада ўзбек аёллари бўлган фоҳишахона фош этилди
Остона шаҳрининг темир йўл вокзалига яқин ҳудудда фоҳишахона аниқланди, унда пул эвазига жинсий хизматлар кўрсатиш билан шуғулланган 7 нафар аёл бўлган. Қўлга олинганларнинг бари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиб чиқди, ҳар бир аёлга нисбатан миграция қонунчилиги талаблари бузилгани туфайли маъмурий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Остона полиция департаменти матбуот хизмати маълумотига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги вакили қўлга олинган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказди. Маъмурий суд қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган уч нафар аёл давлатдан чиқариб юборилди.

Жорий йилнинг 22 ноябридан 26 ноябрига қадар Қозоғистон пойтахти ҳудудида полициячилар томонидан STOP-трафик тезкор-профилактик тадбир ўтказилди. Тадбир давомида уюшган жиноятчилик билан кураш бўйича бошқарма ходимлари томонидан қўшмачилик билан шуғулланган учта сауна маъмурлари жиноий жавобгарликка тортилди. Рейдлар пайтида пул эвазига жинсий хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи 48 қиз полицияга олиб кетилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остонада ўзбек аёллари бўлган фоҳишахона фош этилди