20:23 / 29.11.2018
3 852

Трамп нефть нархини қандай "қулатгани"ни айтди

Трамп нефть нархини қандай "қулатгани"ни айтди
АҚШ президенти Дональд Трамп The Washington Post нашрига берган интервьюсида Саудия Арабистонига бир қўнғироқ билан нефть нархини қулатганини сўзлаб берди.

“2,5 ой олдин бир баррель нефть 82 доллар эди ва 100 долларга яқинлашаётганди, бу солиқнинг оширилишига ўхшарди. Мени буни истамасдим. Мен уларга қўнғироқ қилдим ва улар нефтнинг бозорга оқишига ижозат беришди ҳамда нефть нархи 52 доллар бўлди”, деб айтган Трамп.

Унинг айтишича, у бу қўнғироқни 3 ойча аввал амалга оширган.

Октябрь ўрталаридан нефть арзонлаша бошлади ва ноябрь ўрталарига келиб, бир йилдан кўпроқ вақт ичида илк бор 60 доллардан арзонлашди. Нефть нархининг пасайиши бир қатор омиллар билан тушунтирилмоқда, улардан энг асосийси – бир қатор давлатларда иқтисодий ўсишнинг пасайиши билан бирга нефть қазиб олиш ҳажмининг ошиши ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп нефть нархини қандай "қулатгани"ни айтди