Украина ўз ҳудудига 16 дан 60 ёшгача бўлган россиялик эркакларни киритмайди

  • 1-12-2018, 06:31
  • 653
  • Дунё
  • Украина ўз ҳудудига 16 дан 60 ёшгача бўлган россиялик эркакларни киритмайди
    "Украина ҳудудига 16 дан 60 ёшгача бўлган россиялик эркакларнинг кириши тақиқланди. Бу ҳақда Украина давлат чегара хизмати раҳбари Петр Цигикал президент Пётр Порошенко билан учрашувда маълум қилди", – деб хабар бермоқда “Turon24” АА.

    "Назорат-ўтказиш пунктларида назорат чоралари кучайтирилган. Бугунги кунда чет элликларнинг, биринчи навбатда Россия фуқароларининг кириши чекланган. Россиянинг 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган эркак фуқароларининг Украинага кириши тақиқланади", – деган жаноб Сигикал.

    “Россия Украинада аслида Россия қуролли кучлари вакиллари бўлган аскарлардан "хусусий" армия отрядларини ташкил қилмаслиги, 2014 йилдаёқ режалаштирган операцияларини амалга оширолмаслиги учун Украина 16-60 ёшли Россия фуқароларининг киришига чеклов жорий этди", – деб ёзган президент Порошенко "Тwittеr"даги саҳифасида.

    25 ноябрь куни Қора денгизда Россия федерал хавфсизлик хизмати Украинанинг Керч бўғозидан ўтмоқчи бўлган учта кемасини қўлга олган. 28 ноябрь куни Украина президенти Пётр Порошенко мамлакатнинг 10 та вилоятида 30 кунлик ҳарбий ҳолат жорий этилишини тасдиқлаган.

    Россия эса украин эркакларига мамлакатга киришни тақиқлаш ниятидан йироқ. "Украинанинг кенг миқёсдаги чекловларига жавобан Россия украинларга мамлакатга киришни чеклаш нияти йўқ", – деган Федерация кенгаши аъзоси Франц Клинцевич.

    » » Украина ўз ҳудудига 16 дан 60 ёшгача бўлган россиялик эркакларни киритмайди