Хитойнинг Хунань вилоятида яшовчи исми-шарифи сир тутилган 27 ёшли аёл куни кеча врачлар кўригидан ўтиб аслида эркак эканидан хабар топди. Қандай қилиб дейсизми?
Маълум бўлишича, у бир йил олдин турмушга чиққан. Аммо ҳомиладор бўла олмаган. Шу сабабли врач кўригига борган. УЗИ ва бошқа текширувлар кўрсатганки, аёлнинг организмида ҳомиладор бўлиши учун тухумдон йўқ экан. Гарчи ташқи кўриниши тўлиқ аёллигини исботласа-да, аслида организмида эркак аъзолари ҳукмрон экан.
— Бу тиббиётда жинсий деформация дейилади, — тушунтириш берди маҳаллий врачлардан бири. — Яъни, аёл организмида аслида эркак тухумдони ривожланган. Лекин гормонал тизимда хатоликлар ва бузилишлар содир бўлиши натижасида бу тухумдонлар аёл гормонларини ишлаб чиқиб организмга тарқатган. Ана шунинг таъсирида у ташқи кўриниши бўйича ҳақиқатан аёл тусини олган. Аёлга хос жинсий аъзолар эса йўқ. Демак, у аслида эркак киши ҳисобланади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди