15:38 / 02.12.2018
4 551

Душанбеда аравачадаги қизлар ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтади(фото)

Душанбеда аравачадаги қизлар ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтади(фото)
Фото:«Asia Plus»
Душанбеда 3 декабрь, Халқаро ногиронлар куни муносабати билан қатор тадбирларга старт берилади.

Конгресс доирасида Сўғд ва Хатлон вилоятлари, Тоғли Бадахшон автоном вилояти ва республика туманларидан ногиронлиги бўлган қизлар ўртасида «Мустақиллик гўзали 2018» республика танлови бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Asia Plus» хабар берди.

Фото:«Asia Plus»

Танловда ногиронлиги бўлган аёллар жамиятда ўз ўрнига эга бўла олиши мумкинлигини кўрсатишни мақсад қилган 12 нафар тожик қизлари иштирок этади.

Қизлар атрофдагилар эътиборини аёлларнинг жамиятдаги ўрни, аёлларга нисбатан зўравонлик, ногиронлиги бўлган аёлларни жамиятдан ажратиб қўйиш масалаларига қаратишмоқчи, дейди ташкилотчилар.

Фото:«Asia Plus»

Миллий конгресс доирасида, шунингдек, имконияти чекланган ўзбек рассоми Жасур Жумаевнинг маҳорат мактаби ҳам бўлиб ўтади. Бундан ташқари «Зулматга сайр» номли дарс бўлиб, унда хоҳловчилар кўзи ожизлар ҳаётини бир муддатга ҳис қилишлари мумкин бўлади.

Уч кун давомида имконияти чекланган инсонлар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик буюмлари кўргазмаси бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Душанбеда аравачадаги қизлар ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтади(фото)