
БААнинг Абу-Даби амирлиги раҳбарияти мамлакат ташкил топганининг 47 йиллиги муносабати билан фуқароларга 18,3 млрд дирҳамлик (5 млрд доллар) молиявий ёрдам ажратди.
Тақдим қилинган ёрдам уй-жой сотиб олиш учун кредитлар, тайёр уйлар ва қурилиш учун ер майдонларни ўз ичига олади. Бу ёрдамдан 12 минг киши фойдалана олиши мумкин.
Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Абдулла бин Зоид Ал Наҳаённинг айтишича, бу чора “ижтимоий барқарорлик ва фуқаролар учун муносиб турмушни таъминлашга” қаратилган.
БАА миллий куни 2 декабрда нишонланади. 1971 йил шу куни Абу-Даби бошчилигида 6 та амирликдан иборат мустақил давлатни ташкил этиш бўйича келишув тузилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар