10:14 / 04.12.2018
3 264

Ўзбекистонлик аёл ватанга қайтишни рўкач қилиб, туққан боласини сотиб юборди

Ўзбекистонлик аёл ватанга қайтишни рўкач қилиб, туққан боласини сотиб юборди
У Петербургда яшовчи Нилуфар Абдуллаева бўлиб, Ўзбекистонга қайтиш баҳонасида туғилганига беш кунгина бўлган чақалоғини 4 минг долларга сотиб юборди.

Шубҳасиз, аёлни Петербург полициячилари тез фурсатда қўлга олишди. Тергов жараёнида Нилуфар бировлардан қарзи борлиги, ўша қарзларни узиб, кейин Ўзбекистонга жўнаб кетиши зарур бўлгани учун боласини сотганини айтди.

Тез орада суд бўлиб ўтди. Болафуруш Нилуфар Абдуллаева суд ҳукмига кўра 3 йил-у 8 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. Жазони умумий режимдаги колонияда ўташи белгилаб қўйилди.

Сотилган боланинг келгуси тақдири нима бўлгани ҳақида маълумот берилмаган.

Ишқилиб, Яратганнинг ўзи ҳар бандага инсоф, тавфиқ берсин!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонлик аёл ватанга қайтишни рўкач қилиб, туққан боласини сотиб юборди