date
views 12 195

Россиялик қиз “Дунё гўзали – 2018” танловида ғолиб бўлди

Россиялик қиз “Дунё гўзали – 2018” танловида ғолиб бўлди
1-3 декабрь кунлари Москва шаҳрида ўтказилган “Дунё гўзали – 2018” (“Miss World Beauty”) танловида россиялик Халимат Айбазова ғолиб бўлди. “Мен бу унвонга муносиб деб топилганимдан хурсандман”, дейди 19 ёшли ғолиб "Instagram"даги саҳифасида.

Танловда дунёнинг 20 та давлатидан 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган мингдан зиёд номзод қатнашган.

Халимат Айбазова 1999 йил 22 февраль куни Ростов-на-Дону шаҳрида туғилган. Олдин “Miss Continental Europe – 2017”, “Донсклик гўзал – 2018”, “Дунё миқёсидаги рус гўзали” танловларида ҳам иштирок этган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик қиз “Дунё гўзали – 2018” танловида ғолиб бўлди