Хорватияда Модричдан барча айбловлар олиб ташланди

  • 5-12-2018, 00:33
  • 954
  • Дунё
  • Хорватияда Модричдан барча айбловлар олиб ташланди
    «Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси яримҳимоячиси Лука Модричдан ёлғон гувоҳлик бергани бўйича айбловлар олиб ташланди, деб ёзади Kun.uz.

    Аввалроқ футболчи «Динамо Загреб» клубининг собиқ президенти Здравко Мамичнинг жиноят ишида гувоҳ сифатида қатнашаётган эди. Мулозим Модричнинг «Тоттенҳэм» клубига трансферидан тушган маблағларнинг бир қисмини ўзлаштирганликда айбланаётган эди. 2008 йилда футболчи 21 миллион евро эвазига инглиз клубига ўтганди.

    Олдинига терговчилар Модрични ёлғон гувоҳлик берганликда гумонладилар. Бироқ, кейинчалик барча айбловлар олиб ташланди.

    Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли Модрич Хорватия футболи тарихида «Олтин тўп»ни қўлга киритган илк футболчи бўлди. Бу йил у «Реал» билан Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониб, Хорватия терма жамоаси билан жаҳон чемпионати финалигача етиб борди.

    » » Хорватияда Модричдан барча айбловлар олиб ташланди