17:00 / 05.12.2018
5 681

Порошенко Путин қандай ҳолатда ғалабага эришишини айтди

Порошенко Путин қандай ҳолатда ғалабага эришишини айтди
Украина президенти Пётр Порошенконинг Bloomberg’га берган интервьюсида маълум қилишича, агарда Украина ҳукумати мамлакатдаги президентлик сайловларини кечиктирса, Россия президенти Владимир Путин ғалаба қозонади.

«Агар биз президентлик сайловларини бошқа муддатга кўчирсак, унда бу ҳолатда фақат бир ғолиб бўлади ва ушбу ғолибнинг номи - жаноб Путин. Биз унга бу имкониятни бермаймиз», - деди Порошенко.

Давлат раҳбарининг қайд этишича, Украинада ҳарбий ҳолатнинг жорий этилиши украиналиклар конституциявий ҳуқуқларига ҳеч қандай чекловлар қўймайди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат қуролли кучлари мудофаа қобилиятини ошириш мақсадида ҳарбий ҳолатни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Россия қандай ҳолатга тушиб қолганини айтганди.

Украина президенти Пётр Порошенко ICTV телеканали эфирида маълум қилишича, Россия «тотал яккалатиб қўйилган» ҳолатда, Украина эса, аксинча, халқаро аренадаги «фаол ўйинчи» ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Порошенко Путин қандай ҳолатда ғалабага эришишини айтди