18:08 / 05.12.2018
6 582

БААдан қочиб кета олмаган "Дубай маликаси" дом-дараксиз йўқолди

БААдан қочиб кета олмаган "Дубай маликаси" дом-дараксиз йўқолди
Бирлашган Араб Амирликларининг вице-президенти Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактумнинг қизи Латифа бин Муҳаммад ал-Мактум мамлакатдан қочишга бесамар уринишларидан сўнг, дом-дараксиз йўқолиб қолди. Бу ҳақда Daryo хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, Дубайнинг 33 ёшли маликаси Латифа бин Муҳаммад ал-Мактум БААдан қочишга бир неча бор уринган.

Маликанинг сўнгги уриниши шу йилнинг март ойида, яхтада Ҳинд океани орқали қочиш режалаштирилган бўлган. Бироқ, яхта Ҳиндистон денгиз кучлари ва БАА махсус хизмат вакиллари томонидан қўлга олиниб, малика Дубайга олиб кетилган. Ушбу воқеалардан сўнг, Дубай маликаси ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаган.

БААдан қочишдан аввал, малика YouTube’га ўзи ва опа-сингиллари ҳақида, улар нега мамлакатдан қочиб кетмоқчи бўлганликлари ҳамда БААда аёлларга нисбатан қандай муносабатда бўлишлари ҳақида ҳикоя қилинган видеороликни жойлаганди.

Дубай расмийлари малика ҳақида ҳеч қандай маълумотлар бермаган. Мамлакатдаги манбаларнинг берган маълумотига кўра: «малика ўз оиласи даврасида бахтли ҳаёт кечирмоқда».

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БААдан қочиб кета олмаган "Дубай маликаси" дом-дараксиз йўқолди