20:14 / 05.12.2018
3 109

Еврокомиссия доллар ўрнига евродан фаолроқ фойдаланишга чақирди

Еврокомиссия доллар ўрнига евродан фаолроқ фойдаланишга чақирди
Еврокомиссия иқтисодиётнинг стратегик соҳаларида евродан фаолроқ фойдаланишга чақирди. Бу ҳақда ташкилот матбуот релизида айтилмоқда.

"Йирик харидорлар ҳамда муҳим ишлаб чиқарувчиларнинг ўз позициялари бўлишига қарамасдан, Европа бизнеси муҳим стратегик бозорларда, ҳаттоки бир-бири билан ҳам АҚШ долларида савдо қилмоқда", дейилади релизда.

Шу боис Еврокомиссия халқаро энергетик битимлар ва транзакцияларда евродан кенгроқ фойдаланиш бўйича тавсиялар қабул қилди.

Шунингдек, ЕИ давлатлари раҳбарлари евронинг халқаро ролини муҳокама қилиш таклиф этилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Еврокомиссия доллар ўрнига евродан фаолроқ фойдаланишга чақирди