06:30 / 06.12.2018
4 067

Украина Россияга 89 кишини 42 кишига алмашишни таклиф қилди

Украина Россияга 89 кишини 42 кишига алмашишни таклиф қилди
Украина Россияга 42 нафар украиналикни Украинада ушлаб турилган 89 кишига алмашишни таклиф қилди. Бундай ташаббусни Минскдаги уч томонлама контакт гуруҳида Киев вакили Евгений Марчук билдирган.

Марчукнинг айтишича, Украина маҳбусларни алмашиш таклифини бир неча кун аввал ёзма равишда киритган. “Биз деярли 90 киши янги йилни оилалари билан ўтказишлари мумкин, деб ҳисоблаймиз”, деб айтган сиёсатчи.

Киев Украина турмаларида ушлаб турилган 23 россияликни Россияда ушлаб турилган 23 украиналикка алмашишга тайёр. “Яъни 23 нафарга 23 нафар”, деб таъкидлаб ўтган Марчук. Бундан ташқари, Украина раҳбарияти 66 айирмачини Донецк ва Луганскда ушлаб турилган 19 украиналикка алмашишни таклиф қилмоқда.

Марчукнинг таъкидлашича, Украина маҳбусларни алмашиш жараёнини 27 декабрда бошлашга тайёр, бироқ Россия бундай таклифларни қабул қилмаяпти. Украина вакилининг айтишича, “Россия ўз фуқароларидан воз кечмоқда”.

Таъкидланишича, гап Керчь бўғозида ушланган украиналикларни алмашиш ҳақида бормаяпти, улар “ҳеч қандай шартларсиз” зудлик билан озод қилиниши керак. Киев Москвага 23 сиёсий маҳбус: Олег Сенцов, Николай Карпюк, Станислав Клих, қрим татарларни ва бошқаларни озод қилишни таклиф қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россияга 89 кишини 42 кишига алмашишни таклиф қилди