Саудия вазирининг баёнотидан сўнг нефть нархи пасайиши 5%га етди

Саудия вазирининг баёнотидан сўнг нефть нархи пасайиши 5%га етди
Саудия Арабистони энергетика вазири Холид ал Фалихнинг баёнотидан сўнг нефть нархи пасайиши 5%га кучайди.

Brent русумидаги нефтнинг бир баррели 4,6%га - 58,66 долларгача, WTI русумидаги нефтнинг бир баррели эса 4,7%га - 50,41 долларгача тушиб кетди.

Ал Фалих ОПЕК+ 2019 йилда нефть қазиб олиш ҳажми бўйича келишувга эришмаганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ОПЕК+ нефть қазиб олишни суткасига 0,5-1,5 миллион баррелга қисқартиришни муҳокама қилмоқда.
Саудия вазирининг баёнотига қадар ҳам нефть нархи арзонлашаётганди, аммо бу даражада тез эмас —1% атрофида эди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар