Лукашенко Путиндан кечирим сўради

  • 7-12-2018, 14:47
  • 2 175
  • Дунё
  • Лукашенко Путиндан кечирим сўради
    Белорусь президенти Александр Лукашенко Россия президенти Владимир Путиндан газ транспортировкаси учун нархлар борасида баҳс қилгани учун кечирим сўради. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

    Лукашенко бу ҳақда журналистларга Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари давлат раҳбарларининг саммитидан сўнг журналистларга маълум қилди.

    «Бироз ноқулай аҳволда чиқиш қилдим, шу сабабли кейин тадбир эгаси олдида кечирим сўрашимга тўғри келди. Жудаям шиддатли чиқиш бўлди, аммо буни эшитмаганингиз маъқул»,— дейди Белорусь президенти.

    У йиғилиб қолган масалаларни муҳокама этиш мақсадида бир ҳафтадан сўнг Владимир Путин билан учрашишни режалаштираётганини айтди. «Кейинги ҳафта Россия президенти билан учрашиб, янги йилга ечилмаган муаммолар билан кириб бормаслик учун барча очиқ қолган масалаларга нуқта қўямиз»,— дейди у.

    Белорусь президенти йиғилишда мамлакатга газ транспортировкасини жуда қиммат эканлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Ямал-Ненес автоном округидан Белорусга газ олиб ўтиш, 1 минг куб метр учун 3 АҚШ долларни ташкил қилади. У Россия ичидаги газ ташиш уч баробар арзонлигини айтди.

    Унинг сўзларига жавобан Владимир Путин ушбу масалани матбуотсиз очиқ ва виждонан муҳокама қилишни таклиф қилди. У бу йил Белорусь учун газ нархи 1 минг куб метр учун 129 АҚШ долларини ташкил қилгани, 2019 йилда эса 127 АҚШ доллар бўлишини маълум қилди. Мисол тариқасида Германия учун бу нарх 250 АҚШ долларини ташкил қилишини таъкидлади.

    » » Лукашенко Путиндан кечирим сўради