11:25 / 08.12.2018
4 188

Путин айиқлар билан учрашуви ҳақида сўзлаб берди

Путин айиқлар билан учрашуви ҳақида сўзлаб берди
Россия президенти Владимир Путин ёввойи жойларга саёҳатлари, шунингдек айиқлар билан учрашуви ҳақида сўзлаб берди, деб ёзади «Дарё» нашри.

Бу ҳақда президент Рус географик жамияти мукофотини топшириш маросимида ҳикоя қилди.

Путин саёҳатчининг иши қизиқ бўлса-да, мардликни талаб қилишини таъкидлади.

«Ҳақиқатан ҳам мазкур жойларда бўлганман, қарасам: у ёқда айиқлар, бу ёқда айиқлар. Бу томондан ҳам кела бошлаганда, жойни ўзгартириш ҳақида ўйлай бошладик. Йигитлар эса у ерда етти ой, айиқлар ёнгинасида яшашди», — деди Путин.

У бундай тажриба инсонни ичидан саботли қилишини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин айиқлар билан учрашуви ҳақида сўзлаб берди