15:35 / 09.12.2018
7 054

«Дунё гўзали — 2018» танловида мексикалик қиз ғалаба қозонди (фото, видео)

«Дунё гўзали — 2018» танловида мексикалик қиз ғалаба қозонди (фото, видео)
«Дунё гўзали — 2018» номига бу йил Мексика вакили Ванесса Понсе де Леон сазовор бўлди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

Мексикалик дунё гўзали 26 ёшда. У халқаро бизнес бўйича илмий унвонга эга, реабилитацион марказнинг директорлар кенгаши таркибига киради. Ванесса кўнгилли, модель ва бошловчилик билан шуғулланади, волейбол ва расм чизишга қизиқади.

Фото: «Tengrinews »
«Дунё гўзали — 2018» танлови ғолиби пул мукофотини қўлга киритади, аммо шартнома шартларига кўра уни хайрияга йўналтириши лозим. Ғолибга эса тож, Лондонда яшаш учун бир йиллик уй тўлови ҳамда кейинги танловгача хайрия акцияларида иштирок этиш мажбурияти насиб қилади.

«Дунё гўзали — 2018» танловининг финал босқичи Хитойнинг Хайнань оролида жойлашган Санья шаҳрида бўлиб ўтди. Танловда 118 мамлакатдан бўлган қизлар бир ой давомида ҳайъат аъзолари кузатувида турли шартлардан ўтган.




Финал босқичда иштирокчилар турли халқларнинг рақсларини ижро этиб, ижодий чиқишлар ҳамда кечки либосларни намойиш этган.
[media=https://www.youtube.com/embed/67SG7E5xmQE?start=0]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Дунё гўзали — 2018» танловида мексикалик қиз ғалаба қозонди (фото, видео)