22:54 / 11.12.2018
2 393

Венесуэлада йиллик инфляция 1,3 миллион фоизни ташкил қилди

Венесуэлада йиллик инфляция 1,3 миллион фоизни ташкил қилди
Венесуэлада инфляция йиллик ифодада 1,29 миллион фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда мамлакат миллий ассамблеясининг (парламент) молия қўмитаси раҳбари Рафаэл Гусман маълум қилган.

“Гиперинфляция сақланиб қолмоқда. Ноябрда инфляция 144,2 фоизни, йиллик ифодада деярли 1300000 фоизни ташкил қилди”, деб айтган Гусман.

У мамлакатда кечаётган “очарчилик ва фалокатга” жавобгарлик ҳукумат зиммасида ётишини айтган.

Венесуэлада охирги йилларда иқтисодий инқироз кузатилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Венесуэлада йиллик инфляция 1,3 миллион фоизни ташкил қилди