Фото: «Korrespondent.net»
АҚШнинг Нью-Жерси штатида инкассатор машинасидаги пуллар йўлга сочилиб кетган. Бу бир нечта йўл транспорт ҳодисасига олиб келди, деб маълум қилмоқда «Хабар» нашри.
Шарқий Рутерфорд округи полиция бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ автомобиль ҳайдовчилари четга ўтмасдан пулларни йиғиш учун йўлнинг ўртасида тўхташгани сабаб содир бўлган.
Шунингдек, ҳодиса сабаб Нью-Йорк яқинида катта тирбандлик юзага келган.
«Gothamist» порталининг хабар қилишича, пуллар «Brink's» компаниясига тегишли инкассатор машинасидан тушиб кетган. Сочилиб кетган пулларнинг аниқ миқдори маълум қилинмаган.
Ҳодисадан сўнг бир неча киши пулларни қайтариш учун полицияга қўнғироқ қилган. Ҳуқуқ тартибот органлари бошқа одамларни ҳам пулларни қайтаришга чақирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди