06:30 / 16.12.2018
4 306

Санкт-Петербургда 58 хонали хонадон борлиги маълум бўлди

Санкт-Петербургда 58 хонали хонадон борлиги маълум бўлди
Санкт-Петербургнинг Московский районида 58 хонали хонадоннинг икки хонаси сотувга қўйилди. Бу ҳақда риэлторлардан бири ўзининг Facebook-аккаунтида маълум қилди.

«Ҳаётда ҳамма нарсани кўришни истаганлар учун — Санкт-Петербургдаги 58 хонали хонадонни кўринг. Ҳа, қонунчиликнинг мукаммал эмаслиги сабабли бошоғриқ пайдо қилувчи ва уй эгасига ҳам, риэлторга ҳам ноқулайлик туғдирувчи мана шундай хонадонлар бор», деб ёзди кўчмас мулк агенти.

Риэлторнинг аниқлик киритишича, 58 хонали хонадон собиқ умумий ётоқхона бўлиб, хусусийлаштиришдан сўнг хонадонга айланган. Унда барча яшовчилар учун 50 метрли битта ошхона мавжуд, тўртта хонага битта санитария тармоғи тўғри келади.

Сотувга иккита хона қўйилган бўлиб, уларнинг умумий майдони 40 квадрат метрни ташкил этади. Бу хоналар учун 3 миллион рубль (45100 доллардан ортиқроқ) сўралмоқда.

Аввалроқ экспертлар Россияда сотувга қўйилган энг қиммат бир хонали хонадонлар рейтингини тузишганди. Петербургнинг Крестовский оролида жойлашган хонадон ушбу рейтинг ғолибига айланди. Майдони 112 квадрат метрга тенг бўлган бу хонадоннинг нархи 70 миллион рубль (1 млн доллар) атрофида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Санкт-Петербургда 58 хонали хонадон борлиги маълум бўлди