12:30 / 16.12.2018
2 629

Путин оғир касал боланинг Петербургни вертолётда айланиш истагини амалга оширди

Путин оғир касал боланинг Петербургни вертолётда айланиш истагини амалга оширди
Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургни вертолётда айланган Artём Палянов билан телефон орқали гаплашиб, таассуротларини сўради. Бу ҳақда «Daryo» хабар бермоқда.

Олдинроқ Путин Artём, унинг отаси ва укаси билан Санкт-Петербургдаги Константиновский саройида учрашган ва кириб келаётган байрамлар билан табриклаб, улар учун тайёрлаб қўйилган совғаларни кўрсатганди. Шундан сўнг Artём ва унинг укаси шаҳар бўйлаб вертолёт экскурсиясига йўл олди.

Путин декабрь ойининг бошида Россия кўнгиллилар форумида иштирок этиб, у ерда оғир касал болалар истакларини амалга оширадиган «Мен билан орзу қил» лойиҳаси билан танишган ва шундай тилаклар битилган 5 та конвертни ўзи билан олиб кетганди. Улар орасида Петербургни вертолётдан кузатиш истагида бўлган Artёмнинг ҳам мактуби бор эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Путин оғир касал боланинг Петербургни вертолётда айланиш истагини амалга оширди