date
views 7 259

Қарағанданинг энг чиройли қизи танланди (фото)

Қарағанданинг энг чиройли қизи танланди (фото)
Чет тиллар колежининг 17 ёшли талабаси Дариға Сакбасинова «Мисс Қарағанда — 2018» гўзаллик танловида ғолиб бўлди. Бу ҳақда «Daryo» хабар берди.

Дариғанинг айтишича, у сахнага чиқиш олдидан мутлақо ҳаяжонланмаган: унинг моделлик фаолиятида тажрибаси бор.

«Мен кийимлар дўконида ишлаганман ва Остонадаги мода намойишларида иштирок этганман. Бугун мен ўзимни хотиржам ҳис қилдим, сабаби яқинларим ёнимда мени қўллаб-қувватлашаётганликларини ҳис этдим. Биз иштирокчилар орасида рақобат бўлмади. Биз бир жамоа сифатида бир-биримизни қўллаб-қувватладик», — дейди қиз.

Фото: Instagram

«Мисс Қарағанда — 2018» сузиш ва волейбол билан шуғулланади. Келажакда у хайрияга қўл урмоқчи. «Менинг энг катта орзум — бу онамнинг орзуларини рўёбга чиқариш. Мен онам бутун дунёни кўришини истайман», — дейди Дариға.

Энг гўзал қизга тожни «Мисс Қарағанда — 2017» Екатерина Дворецкая топширди.

Бу йилги кастингда 100 дан ортиқ номзодлар иштирок этди. Финалга улардан 19 нафари ўтди. Бу йилги танловнинг асосий мавзуси пойтахтнинг 20 йиллиги бўлди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Фото: Instagram
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қарағанданинг энг чиройли қизи танланди (фото)