06:00 / 17.12.2018
8 798

Қозоғистонлик қиз «Дунё гўзали – 2018» танловида ҳаммани ҳайратга солди (видео)

Қозоғистонлик қиз «Дунё гўзали – 2018» танловида ҳаммани ҳайратга солди (видео)
Фото: «Nur.kz»
«Дунё гўзали – 2018» танловида Қозоғистон вакили Сабина Азимбаева жюри ва томошабинларни ўз хоббиси билан ҳайратга солди, деб ёзади «Дарё».

Сабина боксга қизиқишини сўзлаб берди. 18 ёшли қиз нафақат хоббиси ҳақида гапириб берди, балки мазкур яккакурашнинг бир нечта усулларини оммага намойиш ҳам қилди.

Қиз боксдан ташқари рақс билан шуғулланади ва Мусиқали комедия уйғур театри саҳнасида чиқиш қилади. У Халқаро бизнес университетининг талабаси.
[media=https://www.youtube.com/embed/b791grsqsXo?start=0]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонлик қиз «Дунё гўзали – 2018» танловида ҳаммани ҳайратга солди (видео)