Украина президенти Пётр Порошенко 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 12 марта каттароқ даромад олган. Порошенко солиқ декларациясида 198 млн гривен (7 млн доллар) даромад олганини кўрсатган. Бу ҳақда “Украинские новости” нашрига таяниб Kun.uz маълум қилди.
“Бу қиймат президент томонидан бир йил аввал декларация қилинган қийматдан 12 мартадан кўпроқни ташкил қилади”, дейилган хабарда. Украина президенти 2017 йилда 16,3 млн гривен даромад олган.
Порошенко “Энг бой украиналикларнинг етакчи юзталиги”га киради. У 1,1 млрд долларлик бойлик билан ушбу рейтингнинг 6-поғонасидан жой олган. Порошенконинг асосий активи Roshen қандолатчилик корпорацияси ҳисобланади.
Порошенко 2014 йил президент лавозимини бажаришга киришаётганда ўз бизнесидан воз кечишга ваъда берганди, бироқ ҳанузгача буни амалга оширмаган.
2018 йил февралда Украина президенти унинг давлат раҳбари сифатидаги ҳаёти “бол” эмаслиги, президентлик йиллари давомида унинг шахсий бойлиги камайиб кетганидан арз қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди