22:48 / 18.12.2018
3 193

2019 йилдан Россия нефт экспорти божини 1,5 баравар камайтиради

2019 йилдан Россия нефт экспорти божини 1,5 баравар камайтиради
2019 йилнинг 1 январидан Россия нефт экспорти учун бож тўловини 1,5 баравар камайтирмоқчи. Янги йилдан бошлаб бож тўлови бир тонна учун 89 долларни ташкил этади, деб хабар бермоқда Турон24 АА.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, экспорт божи бир тонна учун 135,1 долларни ташкил этади.

Шунингдек, 1 январдан бошлаб бошқа энергия ташувчилар учун бож тўлови ҳам камайтирилади.

Бензин экспорти учун бож тўлови бир тонна учун 40,5 доллардан 26,7 тоннага камайтирилади, суюлтирилган газ учун эса 22,1 доллардан нолга туширилади.

17 декабрь куни бир баррел Brent нефтининг нархи 60,6 га тенг эди.

Аввалроқ Россия кунига 228 минг баррел нефт қазиб олишни 2018 йилнинг октябрь ойи даражасига, яъни суткасига 11,4 млн баррелдан ортиқ бўлмаган миқдорга камайтиришга рози бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2019 йилдан Россия нефт экспорти божини 1,5 баравар камайтиради