Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов нима учун Россия байроғи билан октагонга чиқмаслиги ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди.
«Мен ҳар доим байроқ билан чиқаман. Экранларда мамлакат байроғи кўрсатилади. Америкада ҳам мени ҳамма яхши танийди - Доғистон, Чеченистон, Кавказни билмайдиганлар - россиялик, деб атайди. Агар эътибор қаратган бўлсангиз, ҳатто мен ҳақимда гапирадиган хорижий жангчилар ҳам мен россиялик эканимни тилга олишади. Шунинг учун биз улар учун бир миллатмиз, улар учун бир халқмиз. Энг муҳими, бизнинг одамлар ажралмаслигида. Масалан, сен кабилар. Бундай ахмоқона саволларни менга бермасликни сўрайман.
Чет элда ҳеч ким бизни ажратмайди. Биз ажралган ҳолда бўлишимизни хоҳлайдиган одамлар ичкаридан ажратишга уринмоқда. Шунинг учун, суҳбатни ўзгартир ва сиёсат ҳақида эмас, балки спорт ҳақида гаплаш. Агар сенда шунга алоқадор саволлар бўлса - улар ҳақида сўрашни давом эттиришинг мумкин», - деди Нурмагомедов Ura.ru’га берган интервьюсида. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Месси “даҳшатли” кўрсаткич қайд этди (видео)
Освенцимда минглаб яҳудийлар «Тириклар марши» акциясини ўтказди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
Ғазо аҳолиси ҲАМАСнинг тинчликка эришиш йўлидаги қарорини нишонлаш учун кўчаларга чиқди
Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди
2024 йил ёзида Украинадаги уруш ва Россиянинг юриши қандай бўлади?