3 531
«Пул кам, мерседеслар йўқ». Лукашенко ўз йиғилишида амалдор томонидан ёзиб олинган сўзларга изоҳ берди
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам президентлик йиғилишида «Пул кам, мерседеслар йўқ», деб айтган. Буни аввалроқ йиғилиш иштирокчиларидан бирининг ёзувларида пайқашганди.
Лукашенконинг сўзларига кўра, у баъзи спортчиларнинг фикрлаши ҳақида гапирган.
«Улар бир хил гапиради, мен уларнинг гапини сўзма-сўз келтирдим: пул, мерседеслар. Бизнинг спортчилар шундай фикрлайди. Унда яхшилаб ишланг - клюшка ёки тўп билан яхшироқ ҳаракатланинг, натижалар кўрсатинг. Шу мақсадда айтилганди», - дея маълум қилди Лукашенко.
18 декабрь куни Александр Лукашенко спортнинг ёзги турларини ривожлантириш бўйича йиғилиш ўтказди. Беларуснинг ОНТ телеканали ўз лавҳасида йиғилиш иштирокчиларидан бирининг блокнотини кўрсатди, у ерда шундай ёзилганди: «Пул кам, мерседеслар йўқ...».
Беларуслик амалдорлардан айнан ким бу сўзларни ёзиб олгани номаълум. «Наша нива» нашрининг тахминича, блокнот бош вазир собиқ ўринбосари, ҳозирда Беларусь гольф ассоциациясига раҳбарлик қилаётган Владимир Дражинга тегишли. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди