07:56 / 22.12.2018
7 374

2019 йил 1 январдан кўчага тупурганлар ҳам жарима тўлайди

2019 йил 1 январдан кўчага тупурганлар ҳам жарима тўлайди
2019 йил 1 январдан бошлаб Қирғизистонда кўчага тупурганлик учун жарима солинади. Бишкек шаҳар мэрлиги шаҳарликларни ушбу қоида кучга кираётган Қоидабузарликлар тўғрисидаги кодексдан ўрин олгани ҳақида маълум қилди.

Янги норма ҳақида 20 декабрь куни мэрлик томонидан ташкил этилган “Тоза ҳаво учун!” оммавий акциясида эълон қилинди. Санитария-экология инспекцияси ходимлари, ОТМ талабалари ичидан кўнгиллилар ва бошқа фаоллар пойтахт кўчларидан троллейбусда ўтиб, фуқароларни экологияни асраб-авайлашга чақирган.

Хусусан, шу бўйича плакатларда 2019 йил 1 январидан Қоидабузарликлар тўғрисидаги кодекс кучга кириши ҳақидаги маълумот жой олган. Шаҳар ободончилиги қоидаларини бузганлик учун жарималар миқдори оширилади. Шунингдек, унга “Тупуриш” банди ҳам қўшилган бўлиб, ундаги жарима нархи 5500 сом этиб белгиланган.

Янги кодекс 2018 йил август ойида қабул қилинган эди. Унинг 71-моддасига мувофиқ, тупуриш маиший чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ва ёқиш билан тенглаштирилади, унга учинчи категориядаги жарима белгиланмоқда.

Айни пайтда бу тоифадаги жарима миқдори 5500 сом (78,8 АҚШ доллари)га тенг. Саноат чиқиндиларини ташлаш ва ёқиш, шунингдек, хазонларни ёқиш эса тўртинчи категориядаги жарима билан жазоланади. Яъни бунинг учун 7,5 минг сом(107,4 доллар) тўланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2019 йил 1 январдан кўчага тупурганлар ҳам жарима тўлайди