08:50 / 22.12.2018
5 816

Россия президенти жаҳонга ҳукмрон бўлиш истаги ҳақидаги саволга жавоб берди

Россия президенти жаҳонга ҳукмрон бўлиш истаги ҳақидаги саволга жавоб берди
Россия президенти Владимир Путин анъанавий катта матбуот анжуманида жаҳонга ҳукмрон бўлиш истаги ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда «Sof.uz» хабар берди.

«Дунёни бошқаришга келсак, штаб қаерда жойлашганини ҳаммамиз биламиз. У Москвада эмас, бу аниқ. Бошқариш хоҳиши АҚШнинг жаҳон иқтисодиётидага етакчилиги, мудофаа билан боғлиқ харажатларга $700 миллиарддан кўпроқ пул ажратиши билан боғлиқ», – деб жавоб берган Владимир Путин.

Владимир Путин қайд этишича, Россиянинг жаҳонни бошқариш хоҳиши ҳақидаги тушунча, ғарб мамлакатлари томонидан берилаётган нотўғри тушунча. Бу НАТОга аъзо мамлакатларни ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда ташқи таҳдид пайдо қилиш учун керак. Россия энг йирик ядро мамлакати бўлганлиги, ушбу таҳдидга уни кўрсатиш энг яхши йўл.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия президенти жаҳонга ҳукмрон бўлиш истаги ҳақидаги саволга жавоб берди