date
views 3 131

Америкалик болалар сафар давомида ота-онасини бой қилди

Америкалик болалар сафар давомида ота-онасини бой қилди
Американинг Шимолий Каролина штатига қарашли Гастон шаҳрида яшовчи Трэвис Порч Виржинияга оиласи билан дам олишга кетаётганди. Йўлда фарзандлари ҳожатхонага чиқиб келиш учун рухсат сўрашди. Эркак йўл четидаги дўконлардан бири ёнида машинасини тўхтатди.

Болалари ҳожатхонага бориб келгунча икки дона лаҳзалик лотерея чиптаси сотиб олишга аҳд қилди. Чипталардаги беркитилган рақамларни очди-ю, кўзларига ишонмади. Биринчи чипта атиги 15 доллар ютган бўлса, иккинчиси 150 минг доллар миқдоридаги ютуқни ҳадя этди.

Ютуқ эгаси бу пуллардан бир қисмини ипотека учун тўлаб, қолганларини фарзандларининг келажаги учун асраб қўйишни маъқул билди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америкалик болалар сафар давомида ота-онасини бой қилди
LiveInternet