12:00 / 22.12.2018
4 439

Хитойда итлар официантлик қилмоқда (видео)

Хитойда итлар официантлик қилмоқда (видео)
Хитойнинг Шанхай шаҳридаги кафелардан бирининг эгаси мижозларга ўзига хос тарзда хизмат кўрсатишни ўйлаб топди. Унинг бу ғояси кўп мижозларга манзур келди. Кафеда меҳмонларга официантлар ўрнига итлар хизмат қилмоқда. Бу ҳақда Sputnik хабар берди.
[media=https://www.youtube.com/embed/Yt3tcd72_w8?start=0]
Ноодатий ходим бу кафеда QR-код ёзилган футболка кийиб юради. Кафе меҳмонлари ушбу QR-кодни телефонларидаги махсус илова ёрдамида очиб, меню билан танишишлари ва буюртма беришлари мумкин.

Шунингдек, мазкур кафедаги таомлар ҳам одамлар диққатини ўзига жалб қилади. Чунки турли ширинликлар устида итлар акс эттирилган.

Меҳмонлар официантларни силаши ва эркалашлари мумкин. Официант-итлар билан селфи тушишга ҳам рухсат берилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда итлар официантлик қилмоқда (видео)