date
views 3 571

Парламент «Сариқ нимчалилар» ҳаракати талабини қондирди

Парламент «Сариқ нимчалилар» ҳаракати талабини қондирди
Парламентининг қуйи палатаси Президент Эммануэль Макроннинг ташаббуси билан «Сариқ нимчалилар» намойишчилари талабларини қондириш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини имзолади, дейилади ЎзА хабарида.

Ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, жорий йилнинг 1 январидан эътиборан мамлакатда энг кам иш ҳақи ҳар ойда 100 евродан ошириб борилади. Ишчилар ва иш берувчилар томонидан иш вақтидан ташқари меҳнат учун тўланадиган ҳақдан олиб қолинадиган солиқ бекор қилинади. Шунингдек, нафақаси 2 минг евродан кам бўлган пенсионерлардан солиқ олиш ва ёқилғи учун қўшимча қиймат солиғини ошириш қонун билан тақиқлаб қўйилди.

Маълумот ўрнида, Францияда “Сариқ нимчалилар” норозилик намойиши жорий йилнинг ноябрь ойи ўрталарида бошланган эди. Бунга мамлакатда дизель ёнилғиси учун қўшимча қиймат солиғининг оширилиши бўйича ҳукумат қарори сабаб бўлганди. Ушбу давр мобайнида ҳафтанинг ҳар шанба кунлари мамлакатда тартибсизликлар юзага келтирган норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Тартибсизликлар ҳуқуқ-тартибот идоралари ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувларга сабаб бўлди. Ушбу ҳаракат 9 кишининг ўлимига сабаб бўлди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Парламент «Сариқ нимчалилар» ҳаракати талабини қондирди