date
views 5 007

Эркак қиёфадош жиноятчи ўрнига 17 йил қамоқда ўтирди ва миллионерга айланди

Эркак қиёфадош жиноятчи ўрнига 17 йил қамоқда ўтирди ва миллионерга айланди
Фото: Rambler
АҚШда яшовчи Ричард Энтони Жонс ўзига ўхшаш киши томонидан амалга оширилган жиноят учун 17 йилни қамоқда ўтказди. Бунинг учун эркак 1,1 миллион доллар товон пули олган. Бу ҳақда Дарё хабар берди.

Эркак 1999 йилда оғирлаштирувчи ҳолатларда талончилик қилганликда айбдор деб топилган. Ўшанда унга ўхшайдиган киши супермаркетнинг машиналар тўхташ жойида бир аёлнинг қўлидан мобил телефонини олиб қочган. Талончилик қурбони жиноятчи билан курашган, йиқилган ва тиззасини синдирган. Бу тан жароҳати етказиш сифатида тавсифланган ва шунинг учун жазо оғир бўлган. Гувоҳлар жиноятчини тасвирлаб берган.

Жонснинг ўзи эса жиноят юз берган вақтда яхши кўрган қизининг туғилган куни муносабати билан уюштирилган кечада бўлган. У ерда Жонсни бир неча киши кўрган. Жиноят гувоҳлари эса Жонснинг худди ўзини тасвирлаб берган. Бундан ташқари, жиноятчининг машинаси Жонснинг уйи яқинида қолдириб кетилган. Эркак 19 йилга озодликдан маҳрум қилинган. У аппеляция берган ва ютқизган, кейин эса ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилган. Ҳуқуқ ҳимоячилари ҳақиқий жиноятчини топишга муваффақ бўлган. У Жонснинг уйига ва жиноят жойига яқин яшовчи Рики Ли Амос бўлиб чиққан.

Гувоҳларга Амоснинг сурати кўрсатилганда, улар мазкур шахс кўпроқ ўша талончига ўхшашини тан олган. Суд бу маълумотларни қабул қилган ва Жонсни озод этган. Бироқ Амосни жазолашнинг имкони бўлмаган, чунки жиноятнинг эскилик муддати ўтиб кетган эди.

Товон билан бирга, Жонс унинг айбсиз эканлиги ҳақида сертификат, шунингдек, ҳуқуқшунос маслаҳатига таклифнома ва штатнинг соғлиқни сақлаш суғурта дастурларида иштирок этиш учун рухсат олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эркак қиёфадош жиноятчи ўрнига 17 йил қамоқда ўтирди ва миллионерга айланди