23:06 / 22.12.2018
3 362

Марк Цукерберг "Forbes" талқинига кўра йилнинг энг омадсиз миллиардери бўлди

Марк Цукерберг "Forbes" талқинига кўра йилнинг энг омадсиз миллиардери бўлди
"Facebook" асосчиси Марк Цукерберг "Forbes"нинг “Йилнинг энг омадсиз миллиардерлари” рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Бир йилда Цукербергнинг капитали 18,7 млрд АҚШ долларига камайди.

Иккинчи кварталдаги кўрсаткичлар эълон килинганидан сўнг "Facebook" акцияларининг нархи 19 фоиз тушиб кетди. Натижада 2 кун ичида Цукерберг 16,5 млрд АҚШ доллари йўқотди. Бундан ташқари, октябрь охирида Буюк Британия ҳукумати "Facebook"ка ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари сиздирилгани учун 644 минг АҚШ доллари миқдорида жарима солганди.

Энг омадсизлар рўйхатидаги миллиардерларнинг аксарияти АҚШ ва Хитой ўртасида юзага келган савдо уруши оқибатида зарар кўрган.

Бу рейтингга тескари бўлган “Йилнинг энг омадли миллиардерлари” рўйхатида эса "Amazon" асосчиси Жефф Безос 1-ўринни эгаллади. Унинг капитали бир йилда деярли 30 млрд АҚШ долларига кўпайди ва 126,2 млрд АҚШ долларини ташкил қилди.

Рейтингдан Россиянинг энг йирик нефт компаниялари – “Лукойл” ва “Новатек” раҳбарлари Вагит Алекперов ҳамда Леонид Михелсон, шунингдек, Илон Маск ва Бил Гейтслар ўрин олди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Марк Цукерберг "Forbes" талқинига кўра йилнинг энг омадсиз миллиардери бўлди