15:53 / 23.12.2018
5 307

Етакчи давлатлар раҳбарлари қанча маош олишади?

Етакчи давлатлар раҳбарлари қанча маош олишади?
Дунёнинг етакчи давлатларининг раҳбарлари қанча маош олиши кўпчилик учун қизиқ албатта. Бу мавзудаги маълумотларни ўрганар эканмиз, президент ва бош вазирларнинг маошлари ўзлари бошқараётган давлатнинг иқтисодий қудратига мутаносиб эмаслигига гувоҳ бўламиз.


Жадвалда қизиқарли рақамлар бор. Масалан, Трампнинг маоши. АҚШнинг амалдаги президенти бу лавозим учун белгиланган йиллик 400 минг доллар маошдан бюджет фойдасига воз кечган. Аммо унинг бу иши янгилик эмас – Роберт Гувер, Жон Кеннеди каби президентлар ҳам ўз маошларидан давлат ҳисобига воз кечишган.

Сингапур бош вазири Ли Сяньлуннинг йиллик маоши аслида бундан ҳам кўп бўлган. Миттигина давлат бўла туриб бу қадар катта маблағ берилиши бўйича эътирозлар туғилганидан сўнг унинг маоши 36 фоизга қисқартирилган. Шунда ҳам унинг йиллик маоши Канада, Буюк Британия, Швейцария, Германия, Франция, Россия ва Австралия каби давлат раҳбарларининг умумий маошидан ҳам кўпроқдир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Етакчи давлатлар раҳбарлари қанча маош олишади?