20:20 / 23.12.2018
4 189

Остоналик эркакка аёл юраги кўчириб ўтказилди

Остоналик эркакка аёл юраги кўчириб ўтказилди
Фото: «Евразия» ТВ
Остонада яшовчи Азат Коптулелов юрак кўчириб ўтказилишига муҳтож эди. Шифокорлар унга Костанайдан бўлган аёл юрагини ўтказган. Бу ҳақда «Nur.kz»га таяниб Дарё хабар берди.

Азат бошида унга қийин бўлгани, аммо кейин ҳаммасининг уддасидан чиққанини тан олди.

«Менга аёл юраги ўтказилгач мен оёққа туролмадим. Жуда ожиз эдим», — дейди у.

Унинг сўзларига кўра, мослашишнинг мураккаб даври икки ой давом этди.

Маълум бўлишича, бутун Қозоғистонда 150 киши ана шундай амалиётга муҳтож. Яна минг киши бошқа органлар трансплантацияси учун навбат кутмоқда.

Аммо кўплаб соғлом одамлар донор бўлишга шошмаяпти. Вафот этган инсонларнинг яқинлари эса бунга қарши. Кўчириб ўтказиш бўйича амалиёт қисқариб бормоқда.

Қонун чиқарувчилар оғир беморларнинг органларидан фойдаланиш масаласини кўтариб чиқди.

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Елжан Биртанов вафот этган инсоннинг органларини яқинининг рухсатисиз ишлатишга имкон берадиган қарор чиқаришни таклиф қилмоқда.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Остоналик эркакка аёл юраги кўчириб ўтказилди