21:54 / 23.12.2018
5 927

Бир кунда пайдо бўлган эгизаклар 15 йил фарқ билан дунёга келди

Бир кунда пайдо бўлган эгизаклар 15 йил фарқ билан дунёга келди
Фото: Marie Johnson
АҚШда бир кунда пайдо бўлган уч жуфт эгизак 15 йил фарқ билан туғилди. Бу ҳақда New York Post'га таяниб Дарё хабар берди.

Алекс ва Курт Жонсон — эгизакларнинг тўнғичи — бундан 15 йил олдин туғилган, Маттиас ва Жеймс Гарднерлар бир йил аввал туғилган, энг кичик опа-сингиллар Элиана ва Ализа Хефнер олти ой олдин дунёга келди. Айтиш жоизки, улар 2002 йилда пайдо бўлган бир хил одамларнинг фарзандлари.

Уларнинг биологик онаси, 53 ёшли Мэри Жонсон 16 йил олдин экстракорпорал уруғлантириш йўли билан ҳомиладор бўлган. Мутахассислар ёрдамида улар кўплаб эмбрионларни олишга муваффақ бўлган. Икки нафари унга кўчириб ўтказилган, яна 12 нафар музлатилганлари кейинчалик ҳомиладор бўлиш учун олиб қўйилган.

2009 йилда шифокорлар Жонсонни унинг муаммолари сабаб бошқа туғиш мумкинмаслиги тўғрисида огоҳлантирган. Ўшанда у эмбрионларини эмбрион донорлиги Миллий марказига дунёга келгач кўриш шарти билан топширган.

Уч оила доимий равишда суратларини алмашади. Кейинги ёз улар учрашиб, танишмоқчи.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бир кунда пайдо бўлган эгизаклар 15 йил фарқ билан дунёга келди