22:40 / 23.12.2018
9 364

«Қирол шер»даги машҳур ибора Африкадаги жанжалга сабаб бўлди

«Қирол шер»даги машҳур ибора Африкадаги жанжалга сабаб бўлди
Фото: Walt Disney Pictures
100 мингдан зиёд киши Walt Disney кино компанясидан «Қирол шер» мультфильмидаги «ҳакуна матата» иборасига муаллифлик ҳуқуқидан воз кечишни талаб қилиб петиция имзолади. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Суаҳили тилида у «ҳеч нарсадан ташвишланма» деган маънони англатади.

Петиция тарафдорлари ушбу ибора учун муаллифлик ҳуқуқини Ғарбликларнинг Африка манбаларига «мустамлакачилик ва ўғирлик» билан таққослади.

Суаҳили — Шарқий Африкада 150 миллионга яқин одамлар сўзлашадиган тил. У Кения, Танзания, Уганда, Конго Демократик Республикаси, Мозамбик ва Жанубий Африкада қўлланилади.

Петиция муаллифи Шелтон Мпалнинг сўзларига кўра, тил ташувчилари Disney компаниясининг ҳаракатларидан ҳайратга тушган.

«Қирол шер» 1994 йилда чиқарилган бўлса-да, компания 2003 йилда ушбу иборага муаллифлик ҳуқуқини қўлга киритди, жанжал эса ҳозир чиқди.

Бунинг сабаби, кейинги йилда «Қирол шер»нинг римейки чиққани билан боғлиқ эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Қирол шер»даги машҳур ибора Африкадаги жанжалга сабаб бўлди