date
views 4 795

Унитазларга ташлаб юборилган ўн минглаб евролар кимники эди?

Унитазларга ташлаб юборилган ўн минглаб евролар кимники эди?
2017 йил 11 май куни Швейцариянинг Женева шаҳридаги банклардан бири канализацияси тиқилиб қолди. Сантехниклар унитаз ичкарисидан ўшанда 40 минг евро пулни тортиб олишди.

Худди ўша куни сал нарида фаолият юритувчи қандолат фабрикасида ҳам канализация тиқилиш ҳодисаси содир бўлиб, сантехниклар унитаздан 8,5 минг евро миқдоридаги пулларни чиқариб олишди. Кечқурун эса шаҳардаги кафеларнинг бири ҳожатхонаси унитазидан 20 минг евро тортиб олинди.

Орадан бир ой ўтгач, пицца пишириладиган кафе унитазидан 40 минг евро пул топишди. Қарабсизки, бу иш билан шаҳар прокуратураси жиддий шуғуллана бошлади. Ахир, қизиқ-да! Қайси бойвачча бутун бошли ўн минглаб евроларни ҳожатхонага ташлаб юбормоқда? Нима мақсадда бу ишни қиляпти?..

Прокурорлар ҳаракатлар жараёнида бир нарсани аниқлашди. Ҳожатхоналардан топилган пулларни икки нафар аёл фолбин, жодугарлар кўрсатмасига асосан ҳожатхоналарга ташлаб юборган. Аниқроғи, фолбин, жодугар пулларга аёлларни қийнаётган ёвуз руҳларни кўчирган-у, айнан ҳожатхонага ташлашни буюрган. Бор-йўғи шу холос…

Аммо прокурорлар фолбинларни ҳам, аёлларни ҳам топа олишмади. Орадан бир йил ўтгач, яъни, 2018 йил декабр бошларидагина ушбу жиноий иш ёпилиб, пуллар ким топиб прокуратурага олиб келган бўлса, ўшаларга ҳадя этилди.

Манба: Hordiq.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Унитазларга ташлаб юборилган ўн минглаб евролар кимники эди?