08:26 / 25.12.2018
3 616

Нью-Йоркни ўрта синф вакиллари жадал тарк этмоқда

Нью-Йоркни ўрта синф вакиллари жадал тарк этмоқда
АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрини ўрта синф вакиллари жадал тарк этмоқда. Бу ҳақда New York Post нашри маълумотларига таяниб Kun.uz хабар бермоқда.

Таъкидланишича, аҳолининг шаҳарни жадал тарк этаётганини аҳолини рўйхатга олиш бўйича сўнгги маълумотлар яққол кўрсатмоқда. Шаҳарни кунига ўртача 100 киши тарк этмоқда. Бунда шаҳарни тарк этаётганлар унга келаётганлардан анча кўпроқни ташкил қилмоқда. Таъкидланишича, бу ҳолат солиқлар, яшашга сарф-харажатларнинг ошиши ҳамда турли технологик ечимларнинг татбиқ қилиниши туфайли маошларнинг камайиши билан боғлиқ.

Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, юқорида келтирилганларнинг барчаси ўрта синфга кучли “зарба бериб”, улар Нью-Йоркни Буюк тушкунлик (XX аср 30-йиллари) вақтидан бери кузатилмаган кўламда тарк этмоқдалар. Ҳозирда шаҳар аҳолисининг 48 фоизи йилига 30-60 минг долларлик даромадга эга ўрта синфга киради, 31 фоизи камроқ пул топади, 21 фоизи эса ўзига тўқлар ҳисобланади.

“Нью-Йоркда бойлар янада бойимоқда, камбағаллар ҳам бойимоқда, бироқ ўрта синфга ўтадиган даражада эмас”, деб айтган иқтисодий тадқиқотлар Америка институти иқтисодчиси Питер Эрл.

Унинг таъкидлашича, 2007 йилдан бери хусусий секторда ташкил этилган 175 мингта янги иш ўрнидан 20 фоизгинасида ўрта синфга мос даромад олинади. Эрлнинг айтишича, Нью-Йоркда ўрта синф даромадлари АҚШнинг бошқа аҳоли пунктларидагидан ҳам тезроқ пасаймоқда.

Таъкидланишича, умуман олганда бутун АҚШ бўйлаб ўрта синф вакиллари камаймоқда. Бироқ бу ҳолат Нью-Йорк каби шаҳарларда айниқса яққол кўзга ташланади: ижара нархи ошади, истеъмолчилик талаби камаяди, дўконларга қулф осилади. Охирги тадқиқотларга кўра, Нью-Йоркнинг 8,5 млнлик аҳолисидан бир миллиони оиласига озиқ-овқат етказа олмаслигидан хавотирланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нью-Йоркни ўрта синф вакиллари жадал тарк этмоқда