14:10 / 25.12.2018
6 852

15 ёшли қозоғистонлик қиз “Москва гўзали” танловида ғолиб деб топилди

15 ёшли қозоғистонлик қиз “Москва гўзали” танловида ғолиб деб топилди
15 ёшли қозоғистонлик модел Дина Қожасаева танловнинг “Москванинг энг ёш гўзали” номинацияси ғолиби деб топилди. Танловнинг тақдирлаш маросими 24 декабрь куни Москванинг “Vegas City Hall” концерт залида бўлиб ўтди.

Мусобақанинг якуний бочқичида 50 га яқин қиз иштирок этган. “Miss Moscow” танловнинг бош соврини 24 ёшли москвалик модел Алеся Семеренкога топширилди.

“Айна дамда энг асосий мақсадим – ўқиш. IT-соҳаси бўйича етук мутахассис бўлишни хоҳлайман. Мен ўзимни жуда гўзалман деб ҳисобламайман. Шундай бўлса ҳам, “Москва гўзали” танловида “Москванинг энг ёш гўзали” номинациясига муносиб деб топилганим мени жуда қувонтирди”, дейди ёш модел. Дина Қожасаева Москвадаги Романовская номидаги 1240- мактабида таҳсил олмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 15 ёшли қозоғистонлик қиз “Москва гўзали” танловида ғолиб деб топилди